Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида рекордни янгилади
Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида Осиё чемпионати якунига етди.
Уч кун давомида таэквондочилар қитъа чемпионлиги учун кураш олиб боришди. Қувонарлиси Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3та олтин, 1та кумуш ва 6та бронза жами 10та медални қўлга киритишди.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабарига кўра, мустақил Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон битта Осиё чемпионатида 10та медаль қўлга киритилмаган эди. Бунгача энг яхши натижа 2018 йилги мусобақада қайд этилганди - 8та медаль.
«Бундан ташқари таэквондочиларимиз олтин медаль олиш бўйича ҳам ўз рекордини такрорлашди! Бунгача ўзбекистонлик таэквондочилар битта Осиё чемпионатида максимум 3та олтин медални қўлга киритишганди. Бу 2014 йил Тошкентда ўтган қитъа чемпионатида содир бўлганди. Вакилларимиз Ливанда ушбу натижани такрорлашди ва медаллар умумий сони бўйича рекордни янгилашди!
Таъкидлаш лозимки, бу йилги Осиё чемпионатида Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова ҳамда Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик кўраётгани боис иштирок эта олишмади. Бу спортчиларимиз ҳам Ливанга боришганида натижа бундан ҳам яхши бўлишига шубҳа йўқ эди», дейилади хабарда.
Маълумот учун: Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатларида қанча медаль олишган:
2004 - 1та бронза;
2006 - йўқ;
2008 - 1та бронза;
2010 - 2та кумуш, 4та бронза;
2012 - 1та кумуш, 2та бронза;
2014 - 3та олтин, 3та бронза;
2016 - 1та олтин, 1та кумуш, 2та бронза;
2018 - 2та олтин, 1та кумуш, 5та бронза;
2021 - 3та олтин, 1та кумуш, 6та бронза.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг