Ўзбекистонлик самбочилар FIAS президенти кубогини тўртта медаль билан якунлашди
Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида самбо бўйича FIAS, яъни Халқаро самбо федерацияси президенти соврини учун мусобақа ташкил этилди.
Унда жаҳоннинг 21 мамлакатидан 80 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Мукофот жамғармаси 189 минг АҚШ долларини ташкил этувчи баҳсларда ўзбекистонлик самбочилар ҳам муносиб иштирок этишди ва 4 та кумуш медаль қўлга киритишди.
Терма жамоамиз вакиллари орасида Ҳомиджон Мўминов (-64 кг), Сарбон Эрназаров (-71 кг), Улуғбек Раҳмонов (-79 кг) ва Ихтиёр Эшмуродов (-88 кг) финалгача етиб бориб, якунда кумуш медалга сазовор бўлишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг