Ўзбекистонлик рапирачилар Жаҳон кубоги совриндори бўлди

23:07 10 Декабрь 2021 Спорт
1552 0

Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда. Бугун, 10 декабрь куни ўзбекистонлик рапирачилар жамоавий дастурда шоҳсупага кўтарилди.

Ярим финалда имкониятни бой берган қиличбозларимиз украиналик ёшларга қарши бўлиб ўтган баҳсда ғалаба қозониб, учинчи ўринга сазовор бўлди. Полша ва Россия жамоалари ўртасида кечган рақобатда полякларнинг қўли баланд келди.

Жаҳон кубоги, ёшлар.

Рапира, жамоавий:

1. Полша

2. Россия

3. Ўзбекистон

Шунингдек, бугун шпага бўйича яккалик дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унда мисрлик Муҳаммад Ал Саид олтин медални қўлга киритди.

Шпага, яккалик

1. Муҳаммад Ал Саид (Миср)

2. Владимир Таласов (Россия)

3. Кирилл Гурков (Россия)

3. Никита Кошман (Украина)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер