Ўзбекистонлик пойгачининг "Формула-4" мусобақасидаги дебюти муваффақиятли чиқди

06:30 25 Январь 2022 Спорт
883 0

Ўзбекистонлик автопойгачи Исмоил Аҳмадхўжаев 2022 йил 20 — 23 январь кунлари «Xcel Motorsport» жамоаси таркибида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган «Формула-4» чемпионатининг биринчи босқичида иштирок этди.

Ҳамюртимиз биринчи раунднинг барча — 4 та пойгасида ҳам белгиланган маррани босиб ўтди. У мос равишда 23, 19, 19 ва ниҳоят сўнгги босқичда 20-ўринларни эгаллади. Мусобақада жами 27 нафар пойгачи иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, «Formula-4 UAE Championship-2022» халқаро турнирида дунёнинг 9 мамлакати номидан қатнашган 13 та турли жамоанинг энг кучли пилотлари мусобақалашди. 

Улар орасида Бельгия, Голландия, Германия, Италия, Испания, Буюк Британия, Россия, Швейтсария, Ирландия, Дания, Австрия, Португалия, Финляндия, Австралия, Ҳиндистон, Мексика, Бразилия, Жанубий Корея, Таиланд, Марокаш, БАА ва Ўзбекистон каби автоспорт оламида ўз ўрнига эга 24 та давлат вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

«Formula-4 UAE Championship-2022» чемпионатининг кейинги раунди БААнинг Дубай шаҳрида 28 — 30 январь кунлари «Dubai Autodrom» трассасида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер