Ўзбекистонлик паралимпиячилар Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига рекорд даражада йўлланмалар қўлга киритди

11:20 19 Август 2021 Спорт
827 0

Паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа спортчилари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ йўлланмаларни қўлга киритди. Бу бежизга эмас чунки Юртбошимиз томонидан паралимпиячиларга берилаётган эътибор ҳамда тайёргарлик жараёнининг босқичма-босқич йўл харитаси ишлаб чиқилганлиги ва бу йўл харитада ҳар бир спортчининг жисмоний ҳолатидан келиб чиққан ҳолда алоҳида машғулотларни ташкил этилганлиги сабаб атлетларимиз томонидан қўлга киритилган йўлланмалар сони 55 тага етди.

Йўлланма олган спортчилар спорт турлари кесимида:

Изоҳ: Шоҳсанамхон Тошпўлатова пара сузиш бўйича 3 та йўлланма қўлга киритган (50 м. эркин, 100 м. баттерфляй, 200 м. комплекс усул);

Ислам Асланов пара сузиш бўйича 2 та йўлланма қўлга киритган (50 м. эркин, 100 м. баттерфляй);

Фирдавсбек Мусабеков пара сузиш бўйича 2 та йўлланма қўлга киритган (100 м. брасс, 200 м. комплекс);

Музаффар Турсунхўжаев пара сузиш бўйича 2 та йўлланма қўлга киритган (50 м. эркин, 100 м. баттерфляй);

Сабина Суханова пара енгил атлетика бўйича 2 та йўлланма қўлга киритган (100 метрга югуриш, узунликка сакраш);

Нурхон Қурбонова пара енгил атлетика бўйича 2 та йўлланма қўлга киритган (ядро улоқтириш, найза отиш);

Рио-де Жанейрода спортчиларимиз 5 та спорт тури – пара сузиш, пара дзюдо, пара енгил атлетика, пара пауэрлифтинг ва пара ўқ отиш бўйича баҳсларда иштирок этган бўлса, Токио-2020 да ушбу спорт турлари сони яна 3 тага ошди. Ўзбекистон тарихида илк бор пара каноэ, пара таэквондо ҳамда пара академик эшкак эшиш спорт турлари бўйича йўлланмалар қўлга киритилди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинларига қадар пара атлетларимиз ёзги Паралимпия ўйинларида қуйидаги спорт турларида иштирок этган:

Қуйида Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

Пара енгил атлетика

1.Хусниддин Норбеков (диск отиш)

2.Бобуржон Омонов (ядро улоқтириш)

3.Бекжон Чеваров (узунликка сакраш)

4.Темурбек Гиязов (найза отиш)

5.Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш)

6.Дониёр Салиев (узунликга сакраш)

7.Элбек Султонов (ядро отиш)

8.Иззат Турғунов (узунликга сакраш)

9.Сабина Суханова (100 м. югуриш)

10.Сабина Суханова (200 м. югуриш)

11.Нозимахон Қаюмова (найза отиш)

12.Дилафрузхон Ахмадхонова (ядро улоқтириш)

13.Моҳигул Хамдамова (диск отиш)

14.Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш)

15.Нурхон Қурбонова (найза отиш)

16.Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш)

17.София Бурханова (ядро улоқтириш)

18.Ёқутхон Холбекова (узунликка сакраш)

19.Ёрқин Одилов (найза улоқтириш)

Пара сузиш

1.Ислам Асланов (50 м эркин)

2.Ислам Асланов (100 м баттерфляй)

3.Дмитрий Хорлин (50 м эркин)

4.Фирдавсбек Мусабеков (100 м брасс)

5.Фирдавсбек Мусабеков (200 м комплекс)

6.Музаффар Турсунхўжаев (50 м эркин)

7.Музаффар Турсунхўжаев (100 м баттерфляй)

8.Шохсанамхон Тошпўлатова (50 м эркин)

9.Шохсанамхон Тошпўлатова (100 м баттерфляй)

10.Шохсанамхон Тошпўлатова (200 м комплекс)

11.Нигорахон Мирзохидова (100 м батерфляй)

12.Муслима Одилова (50 м эркин)

Пара дзюдо

1.Шерзод Намозов (-60 кг)

2.Учқун Қуронбоев (-66 кг)

3.Феруз Сайидов (-73 кг)

4.Довурхон Кароматов (-81 кг)

5.Шухрат Бобоев (-90 кг)

6.Шариф Халилов (-100 кг)

7.Ширин Шарипов (+100 кг)

8.Лобар Хуррамова (-48кг)

9.Севинч Салаева (-52 кг)

10.Парвина Самандарова (-58 кг)

11.Нафиса Шерипбоева (-63 кг)

12.Васила Алибоева (-70 кг)

Пара каноэ

1.Азизбек Абдулҳабибов (200 м)

2.Ҳайитмурод Шерқўзиев (200 м)

3.Шаҳноза Мирзаева (200 м)

Пара таэквондо

1.Зухриддин Тоҳиров (- 61 кг)

2.Зиёдахон Исақова (- 49 кг)

3.Гулжаной Наимова (+ 58 кг)

Пара пауэрлифтинг

1.Рўза Қўзиева (-61 кг)

2.Фарҳод Умрзоқов (-88 кг)

3.Нуриддин Давлатов (-107 кг)

Пара академик эшкак эшиш

1.Феруза Бўрибоева (2000 м)

2.Отабек Қўчқоров (2000 м)

Пара ўқ отиш

1.Сервер Ибрагимов (50 м пистолет)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?