Ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Жангларим давомида мени қўллаб-қувватлаб турдингиз, буни ҳис қилдим – Нурмагомедов

14:01 01 Декабрь 2020 Спорт
375 0

Аввалроқ енгил вазн тоифасида УФC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.

Нурмагомедов ўзбек спортчилари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди ва ўзбекистонлик мухлисларига миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда «УзРепорт» хабар бермоқда.

“Барчага Ассалому алайкум. Биринчи навбатда ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Жангларим давомида мени қўллаб-қувватлаб турдингиз, буни ҳис қилдим. Бунинг учун раҳмат.

Мамлакатда спортни ривожлантириш учун барча бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш керак. Кўриб турибман, халқаро ареналарда ўзбек жангчилари пайдо бўла бошлади. Сизларда бокс ҳам яхшигина ривожланган. Сизлардаги йигитларнинг потенциалини кўриб турибман”, деди Нурмагомедов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?