Ўзбекистонлик курашчилар Жаҳон чемпионатида 5 та медални қўлга киритишди

13:23 25 Июль 2021 Спорт
672 0

Айни кунларда Венгриянинг Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мусобақада иштирок этаётган ёш полвонлар ҳозирча 5 та медални қўлга киритишди.

Эркин кураш бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Камронбек Қадамов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди. -51 кгда курашган Нодирбек Жуманазаров эса кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, яна бир эркин курашчи Умиджон Искандаров (-45 кг), қизлардан Элмекен Эсенбаева (-61 кг) ва Хуршида Касимова (-65 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди.

«Ҳозирда юнон-курашчилар медаллар учун курашни давом эттиришмоқда», — дея қўшимча қилинади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер