Ўзбекистонлик иқтидорли талаба ёш тадқиқотчилар ўртасида ўтказилган нуфузли халқаро танловда ғолиб бўлди

21:12 26 Май 2021 Жамият
420 0

Қўқон университетининг яна бир иқтидорли талабаси Дилёржон Солижонов МДҲ илмий ва таълим муассасалари ёш тадқиқотчилари ўртасида ўтказилган «Лучший молодой учений — 2021» танловида ғолиб бўлди.

У E-learning system and it's great Development in 2020 («Электрон таълим тизими ва унинг 2020 йилдаги катта ривожи») мавзусидаги мақоласи учун (Бизнес кафедраси мудири Фарҳоджон Мулайдинов илмий раҳбарлигида) Халқаро ёш олимлар ассоциацияси ва Қозоғистоннинг «Бобек» уюшмаси томонидан 1-даражали диплом ва кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?