Ўзбекистонлик икки мутахассис "3 юлдузли мураббий" сертификатига эга бўлди

13:37 30 Май 2021 Спорт
370 0

Аввалроқ ўзбекистонлик икки мураббий Раҳматжон Рўзиохунов ва Равшан Ходжаев AIBA томонидан ташкил этилган мураббийлик курсида тахсил олаётганлиги ҳақида маълумот бергандик. 

29 май куни ушбу махсус ташкил этилган ўқув курси ўз якунига етди. Мураббийларимиз ушбу курсни муваффақиятли якунлашди ва белгиланган тартибда ўзлари учун аталган сертификатларни қабул қилиб олишди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, "3 юлдуз" тоифаси йирик халқаро мусобақаларда техник томонлама кўплаб имкониятларни тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер