Ўзбекистонлик фуқароларга Россияда 15 кун “регистрациясиз” қолишга рухсат берилади

12:59 26 Январь 2022 Сиёсат
533 0

Фото: Спутник

Шавкат Мирзиёев Россия билан икки давлат фуқароларини 15 кун муддатда миграция рўйхатидан ўтиш заруратидан озод қилувчи келишувни тасдиқлади. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Маълумотларга кўра, аввалроқ Россияда бундай муддат етти кун, Ўзбекистонда уч кун билан чекланган эди. Миграцион рўйхатдан ўтиш кунини ҳисоблаш маълум бир давлат ҳудудига кирган пайтдан бошланади.

Ўзбекистон томонидан мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш учун масъул ваколатли орган Ички ишлар вазирлиги этиб белгиланди.

Президент шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигига Россия томонига келишув кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-қоидалари бажарилганлиги тўғрисида билдиришнома юборишни топширди.

Шу билан бирга, Россия Ички ишлар вазирлиги янги қоидалар мамлакатга келаётган ўзбекистонликлар сонининг кўпайишига ҳамда миграция назорати самарадорлигининг пасаймаслигига ишонч билдирган.

Ҳозирги кунда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Арманистон фуқароларига миграция рўйхатидан ўтиш учун 15 кунлик муддат белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урганчдан Москвага учган самолёт йўловчиларидан бирининг аҳволи оғирлашгани сабаб Оренбургга қўнганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?