Ўзбекистонлик дзюдочилар жамоавий дастурда МДҲ ўйинларининг чемпионига айланишди
Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган илк МДҲ ўйинларининг навбатдаги куни ортда қолди. Аҳамиятлиси, бу кун биз учун дзюдочиларимизнинг ажойиб ғалабаси билан ёдимизда қолди. Регламентга кўра, ушбу кун дастурида дзюдочиларимиз жамоавий йўналишда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Вакилларимиз мусобақани тўғридан тўғри ярим финалдан бошлашди. Ушбу босқичдаёқ уларга жиддий рақиб – мезбон полвонлари тўқнаш келди. Қувонарлиси, бу жуфтликда ҳамюртларимиз 5:2 ҳисобида устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Олтин медаль учун кечган баҳсда эса Озарбайжон термаси 5:3 ҳисобида таслим этилди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Шу тариқа, дзюдочиларимиз жамоавий йўналишдаги ғалабалари билан делегациямизга 22-олтинни тақдим қилишди. Шунингдек, ҳисобимизда 29 та кумуш ва 30 та бронза медаллари ҳам мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг