Ўзбекистонлик чавандозлар «Миллатлар кубоги»да етакчига айланди
Россия Федерациясининг Москва вилоятида жойлашган «Maxima stables» от спорти клубида конкур бўйича «Миллатлар кубоги»нинг навбатдаги босқичи ўз якунига етди. Қувонарлиси, якунда терма жамоамиз вакиллари умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга олишди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Евросиё от спорти ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада чавандозларимиз бир қатор йўналишларда ғалаба қозонишди. Жумладан, ёшлар ўртасида ўтказиладиган CSI-CH дастурида Бобуржон Валижонов энг яхши натижани қайд этиб, олтин медаль билан тақдирланди. Терма жамоалар миқёсида кечган беллашувларда йигитларимиз кумуш медалга сазовор бўлишди.
Қайд этиш жоиз, чавандозларимиз бу йилги йирик мусобақаларда 9 та олтин, 11 та кумуш ва 5 та бронза медаллари жамғаришга муваффақ бўлдилар. «Миллатлар кубоги»нинг ортда қолган 3 босқичи якунига кўра жамоамиз энг катта баллни қўлга киритиб турибди.
1. Ўзбекистон – 260
2. Қирғизистон – 220
3. Россия – 170
«Миллатлар кубоги»нинг якуний босқичи 4-8 август кунлари ушбу вилоятдаги «Ивановское» от спорти клубида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг