Ўзбекистонлик Бекзод Қурбонов Чехиядаги нуфузли мусобақада шоҳсупага кўтарилди

11:16 28 Июль 2023 Спорт
380 0

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чехияда старт олган CSOI 4* таснифидаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Аҳамиятлиси, ҳамюртларимиз илк куннинг ўзидаёқ шоҳсупага кўтарилишди.

140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз Бекзод Қурбонов бронза медалига сазовор бўлди. Юртдошимиз белгиланган тўсиқлардан ошиб ўтиш учун 68.18 сония сарфлади. Беллашув давомида спортчимизга “Santos Hippica” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.

CSOI 4* Gold Tour, 140 см:
1. Линда Портичова (Чехия, “Лара” лақабли тулпорда)
2. Габор Сзабо (Венгрия, “H-Secret By Boris”)
3. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон, “Santos Hippica”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?