Ўзбекистонга январь-июнь ойларида нечта электромобиль олиб келингани очиқланди

14:56 24 Июль 2021 Иқтисодиёт
993 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга хориждан 268 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 230 тага кўп.

2021 йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга 63 та электромобиль олиб келинди, бу май ойига қараганда 14 тага кўп.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган?

  • Хитой – 228 та
  • Туркия – 24 та
  • Корея – 5 та
  • АҚШ – 5 та
  • Германия – 4 та
  • Литва – 1 та
  • Испания – 1 та

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?