Ўзбекистонга яна қарийб 2,5 миллион доза коронавирусга қарши вакцина олиб келинди

19:23 24 Сентябр 2021 Жамият
612 0

Фото:  Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати

Бугун юртимизга 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда.

Шундан 594 480 дозаси AstraZeneca, 20 499 668 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001, 460 000 дозаси "Sputnik V", 3 000 060 дозаси Moderna, 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 19 197 082 доза вакцинадан фойдаланилди ва 4 007 732 нафар фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?