Ўзбекистонга ўзбек-хитой вакцинасининг 500 минг дозаси олиб келинди

10:36 19 Май 2021 Жамият
230 0

Бугун 3-босқич синовлари мамлакатимизда ўтказилган, ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 500 минг дозаси юртимизга олиб келинди.

Кеча ушбу вакцинадан 1 миллион доза келтирилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган ZF-UZ-VAC2001 миқдори 3 миллион дозага етган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан 18 майгача бўлган муддатда мамлакатимизда жами 1 412 312 доза вакцинадан фойдаланилди.

Улардан 1-босқичда эмланганлар 1125995 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 286317 нафарни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?