Ўзбекистонга яна 3 млн доза вакцина келтирилди

09:14 06 Сентябр 2021 Жамият
358 0

Бугун тoнгда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 миллион дозаси юртимизга олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 460 000 дозаси "Sputnik V",
  • 986 480 дозаси AstraZeneca,
  • 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?