Ўзбекистонга яна 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

08:21 06 Август 2021 Жамият
229 0

Шу кунгача юритимизга мазкур вакцинанинг 8,5 млн дозаси олиб келинган эди.

6 август куни яна 1 миллион дозаси келтирилиб, жами олиб келинган дозалар сони 10,5 млн.га етади.

29 июль куни президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрига ташрифи чоғида «Jurabek Laboratories» МЧЖ қўшма корхонасида «COVID-19» га қарши вакцина ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш асносида Ўзбекистонга яна 17,9 млн доза вакцина етиб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилди:

  • Moderna — 3 млн доза;
  • Pfizer/Bio N Tech — 1,2 млн доза;
  • ZF-UZ-VAC-2001 — 12 млн доза
  • Спутник V — 1,7 млн доза.

Демак, бугунги ва эртанги партияларни ҳисобга олсак, Ўзбекистонга яна 10 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси келтирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?