Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

19:33 13 Сентябр 2021 Жамият
319 0

 

Бугун, 13 сентябрь куни Тошкентга 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилди. Бундан аввалроқ юртимиздаги вакцинация жараёнларида фойдаланиш учун янги турдаги вакцина олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, "Sputnik V" ва Moderna вакциларидан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси юртимизга қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда. 

Улардан: 

  • 1 342 480  дозаси AstraZeneca,
  • 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 460 000 дозаси "Sputnik V", 
  •  3 000 060 дозаси Moderna,
  •  1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?