Ўзбекистонга Хитойдан яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди

14:17 27 Апрель 2021 Жамият
591 0

Ҳозиргина Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси Хитойдан юртимизга олиб келинди.

Вакцинанинг 1 миллион дозалик аввалги партияси шу йилнинг 27 март куни келтирилган эди.

Шу кунгача юртимиздаги вакцинация жараёнлари учун жами 1 660 минг доза вакцина захирасидан фойдаланилмоқда. Айни пайтгача эмланган 565 минг нафардан ортиқ аҳолининг 46 фоизи, яъни 263 минг нафардан ортиғи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган.

ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 65 ёш ва ундан катта ёшдаги эмланувчилар орасида 148 минг нафардан ортиқни, тиббиёт ходимлари орасида 114 минг нафардан ортиқни ташкил қилган.

Кеча, 26 апрель куни ZF-UZ-VAC 2001 билан эмланган фуқаролар сони 14 522 нафарни ташкил қилиб, ушбу вакцина билан кунлик эмланиш кўрсаткичи 68 фоизга етгани ҳам эътиборга лойиқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал юртимизга «Спутник V” вакцинасининг 2 та партияси келтирилган эди. Шунингдек, AstraZeneca вакцинасининг ҳам янги партиясини келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?