“Ўзбекистонга инвестиция киритинг!” — “Янги инновацион Ўзбекистон гуллаб яшнасин!”

18:50 20 Май 2022 Жамият
624 0

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети профессори, Жаҳон физиологлар жамияти академиги, Рим университети фахрий профессори Бакриддин Зариповнинг шу номдаги Билборди Нью-Йорк маркази — Манҳеттендаги 80 қаватли бинода акс этди.

Б. Зарипов АҚШнинг нуфузли NASA лойиҳасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланиш физиологияси бўйича муҳокама ҳамда тадбирларда фаол иштирок этиб, мазкур лойиҳанинг иштирокчисига айланди.

Шунингдек, Самарқанд давлат университети таркибида Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтининг ташкил этилиши ҳамда олимлар томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар хорижлик мутахассислар томонидан юксак эътироф этилди.

Маълумот учун, академик Бакриддин Зарипов Ҳарвард университети талабаларига дарс бериш мақсадида АҚШга жўнаб кетган эди. Ҳарвард университети вакиллари билан ўтказилган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

— Олиб борган музокараларимиз натижасида Ҳарвард университети профессори И. Кушак Самарқанд давлат университети талабаларига дарс беришга розилик билдирди, — дейди академик Бакриддин Зарипов. — Талабаларнинг СамДУ ва Самарқандга бўлган қизиқишлари жуда ҳам юқори. Улар таътил даврида университетга келиб, ўз тенгдошлари билан учрашувлар ўтказиш истагини билдирди.

Мазкур ташриф доирасида Нью-Йорк университети вакиллари билан ҳам музокаралар ўтказилди. Унда Нью-Йорк университети профессорлари Аллан Жакс, Э. Гурман Самарқанд давлат университети талабаларига дарс бериш бўйича келишиб олишди.

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер