Ўзбекистонга энг кўп кофе Италиядан импорт қилинмоқда

10:02 31 Август 2022 Иқтисодиёт
527 0

Фото: Архив сурат

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 1,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 257,2 тонна кофе маҳсулотларини импорт қилган.

Кофе маҳсулотлари импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 61 тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган кофенинг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

— Италия – 63,6 тонна;

— Бразилия – 45 тонна;

— Россия – 31,8 тонна;

— Германия – 28,4 тонна;

— Ветнам – 22,4 тонна;

— Полша – 19,1 тонна;

— Туркия – 12,7 тонна;

— Белорус – 12,7 тонна;

— Колумбия – 2,8 тонна;

— Португалия – 2,7 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер