Ўзбекистонга 8 ойда 1,5 млн. тонна цемент импорт қилинган

10:08 26 Сентябр 2022 Иқтисодиёт
512 0

Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга қиймати 62,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,5 млн. тонна цемент импорт қилинган.

Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 423 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 8 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

Тожикистон – 625 минг тонна;

Қирғиз Р. – 458 минг тонна;

Қозоғистон – 409 минг тонна;

Туркманистон – 11,5 минг тонна;

Эрон – 9,8 минг тонна;

Хитой – 1,4 минг тонна;

Россия – 850 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер