Ўзбекистонга 19 кг тилла буюмларни ноқонуний олиб ўтган шахслар ушланди
Видеодан кадр
Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 килограмм тилла буюмлар тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Маълум қилинишича, давлат чегараларини қўриқлаш ва товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида ДХХнинг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Хусусан, Фарғона туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган ва 1993 йилда туғилган икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улардан қўшни Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали мамлакатимизга олиб ўтилган тахминий қиймати 20 миллиард сўмлик, умумий оғирлиги 19 килограмм 119 грамм бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг