Ўзбекистондан юк автомобиллари экспорти 1,5 млн. АҚШ долларига камайган

10:27 07 Сентябр 2021 Иқтисодиёт
353 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида хорижий давлатларга қиймати 8,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган юк автомобилларини экспорт қилинган.

Юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 млн. АҚШ долларига камайган.

Ўзбекистон юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Сингапур – 4,6 млн.
Қозоғистон – 1,7 млн.
Қирғиз Р. – 863,6 минг
Афғонистон – 751,8 минг
Озарбайжон – 172,1 минг
Тожикистон – 135,5 минг АҚШ доллари

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган 168 810 та юк автомобиллари мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?