Ўзбекистондан Эронга гуманитар ёрдам юборилади

Иллюстратив фото
Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида Ҳукумат фармойиши (140-ф-сон, 12.03.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Фармойишга кўра, Эрон Ислом Республикаси ҳукуматининг коронавирус касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур буюм ва воситалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатини қўллаб-қувватлаш, ушбу инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида Эронга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади:
- бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
- ҳимоя қилувчи комбинезон;
- махсус тиббий форма;
- тиббий ниқоблар;
- тиббий дока;
- тиббий спирт;
- гигиеник гель;
- “Rutan” таблеткалар.
Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг