Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари халқаро баҳолаш тизими — PISA бошқарув кенгашининг 55-Конгрессида тақдим қилинди

Шу кунларда Италиянинг Рим шаҳрида дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакат таълим соҳаси раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтаётган тадбирда таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлари бўйича яқин келажакдаги режалар муҳокама қилинмоқда.
Конгрессда иштирок этган Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Ўзбекистон учун халқаро таълим сифатини баҳолаш тадқиқотларида иштирок этиш аҳамиятига тўхталиб, яқин йилларда таълимни трансформация қилиш бўйича мамлакатимизнинг режалари билан ўртоқлашди.
Маълумот учун: Ўзбекистон 2022 йилда илк бора PISA синовларида иштирок этди. Мазкур синов 15 ёшли ўқувчилар билимини ҳаётга қўллай олишини баҳолашга йўналтирилган бўлиб, натижалар жорий йил якунида эълон қилиниши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоу-2022: Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда!
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Осиё ўйинларининг биринчи кунини Ўзбекистон 4та медал билан бошлади. Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг