Ўзбекистондаги метанолни олефинга айлантириш газ комплексини янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобидан кенгайтириш режалаштирилмоқда

16:36 01 Июнь 2023 Иқтисодиёт
451 0

Ўзбекистондаги МТО технологияси асосида ишловчи газ-кимё комплекси – полимер ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги инновацион етакчилардан бири ҳисобланиб, Air Products компанияси билан газни саноат даражасида қайта ишлаш тўғрисидаги битимни имзолади. “Метанол ороли” номи билан танилган ушбу иншоот йилига 1,34 миллион тонна қувватга эга бўлади ва Ўзбекистонда метанолдан олефин ишлаб чиқариш бўйича газ-кимё комплекси таркибига киради.

Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги эркин иқтисодий зона ҳудудида бунёд этилажак завод 15 гектар майдонни эгаллайди. Уни 2025 йилда ишга тушириш мўлжалланган бўлиб, эксплуатация муддати – 25 йил.

Табиатга зиён етказиш даражаси юқори бўлган кўмирдан фойдаланадиган бошқа МТО корхоналаридан фарқли ўлароқ, дунёдаги илғор инновацион технологиялар асосида ишлайдиган Ўзбекистондаги МТО газ-кимё комплекси мамлакатда қазиб олиниб, қўшилган қиймат кўрсаткичлари паст бўлган табиий газни юқори даражадаги қўшилган қийматга эга бўлган полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида чуқур қайта ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, йилига ишлаб чиқариш қуввати 1 110 000 тоннадир.

МТО газ-кимё комплекси қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирган:

— Полипропилен (йилига 250 000 тонна) – сунъий толалар, электротехника маҳсулотлари ва автомобиль қисмларини ишлаб чиқаришда ишлатилади.

— Паст зичликдаги полиетилен (йилига 80 000 тонна) — қувурлар, изоляция материаллари, қадоқлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган клеёнка ҳамда ва шакл андозаларини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида ишлатилади.

— Этиленвиниласетат (йилига 100 000 тонна) – пол қопламалари, пойабзал ва спорт ускуналарини ишлаб чиқаришда ишлатилади.

— Полиетилен терефталат (йилига 300 000 тонна) – идишлар, плёнка ва синтетик толаларни ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин.

— Юқори зичликдаги полиетилен (йилига 280 000 тонна), ундан қувур ва арматура, бочкалар ва ёнилғи қутилари, музлатгич идишлари, ҳимоя дубулғалари , мебель жиҳозлари ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.

Маҳаллий ишлаб чиқариш Ўзбекистонга иқтисодиётни диверсификациялаш, импортнинг ўрнини босиш ва маҳсулотларни бошқа минтақаларга экспорт қилиш борасидаги мақсадларга эришишга ёрдамлашади.

Метанол заводи метанол, водород ва бошқа саноат газлари, хусусан, кислород ва азот кабиларнинг барқарор етказиб берилишини таъминлаб, улар МТО газ-кимё комплексининг ишлаб чиқариш жараёнлари учун муҳим аҳамият касб этади.

МТО газ-кимё комплекси Бош директори Масрур Шакиров шундай деди:

“Биз дунёда саноат газларини ишлаб чиқариш соҳаси етакчиси бўлган Air Products компанияси билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Air Products юқори сифат ва талаб қилинадиган маҳсулот ҳажмини кафолатлай оладиган, самарадорлиги исботланган ечимларнинг ишончли таъминотчиси сифатида ўзини намоён қилиб улгурган. Air Productsнинг инвестициялари халқаро компанияларнинг Ўзбекистондаги саноат ривожланиши билан боғлиқ имкониятларга бўлган қизиқиши юқори эканини намойиш этади”.

Расмий имзолаш маросими Тошкент Конгресс Холл да бўлиб ўтди.

Завод қурилиши якунлангач, Methanol Island ҳудудида қуйидаги ишлаб чиқариш қувватлари жойлашади:

— Асосан, водород, кислород ва азот ишлаб чиқариладиган Водород ишлаб чиқариш ва Ҳаво ажратиш қурилмалари.

— Синтетик газ ишлаб чиқариш ва уни метанолга айлантириш учун мўлжалланган Метанол қурилмаси. Жараён “Haldor Topsoe” компанияси технологиясига асосланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер