Ўзбекистондаги илмий журналларни халқаро маълумотлар базаларига киритилиши юзасидан давра суҳбати ўтказилди

14:20 11 Май 2021 Жамият
150 0

Жорий йилнинг 11 май куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот марказида Ўзбекистондаги илмий журналларни халқаро маълумотлар базаларига киритилиши юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида 230 га яқин вазирлик ва идоралар, республикадаги мавжуд илмий нашриёт ҳамда ОТМ, ИТМ масъул ходимлари онлайн ва офлайн тарзда иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Springer Nature нашриётининг таҳририят тараққиёти бўйича менежери Робенс Джеффрей, Springer Nature нашриётининг Стратегик ҳамкорлик бўйича менежери. Элизабет Детисова, Россия илмий электрон кутубхонасининг – «eLibrary.Ru» таҳлилий бўлими бошлиғи Павел Арефев, Clarivate компаниясининг Марказий Осиё минтақасидаги расмий вакили Мукашева Лазиза, John Wiley & Sons, Россия ва МДҲ давлатларининг ҳудудий расмий вакили Сергей Парамонов ўз маърузалари билан қатнашдилар. Маърузачилар томонидан ҳозирги вақтда халқаро маълумотлар базаларида илмий ноширлик ишларининг кўпайиши жаҳон бозорида жадал ривожланаётган рақобатни келтириб чиқараётгани, илмий даврий нашрларнинг сифатини яхшилаш мамлакат илмий жамоатчилигининг самарадорлигини оширишнинг долзарб вазифаларидан бири экани таъкидланди.

Мазкур давра суҳбати маҳаллий журналларни Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган маълумотлар базаларига киритишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда хорижий экспертлар иштирокидаги давра суҳбати илмий даврий нашрларнинг сифатини яхшилаш бўйича ҳамда етакчи маълумотлар базаларида маҳаллий журналларнинг босқичма-босқич киритилиши юзасидан «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда юртимизда соҳа йўналишлари бўйича 200 га яқин илмий журналлар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот марказининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясида маҳаллий олимларнинг илмий натижаларини халқаро илмий маълумотлар базаларига киритиш вазифаси белгиланган.

Тадбир давомида халқаро нашриётлар вакиллари иштирокчиларга, илмий журналларни етакчи маълумотлар базасига индексация қилиш ва критерийлар бўйича тажриба алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?