Ўзбекистондаги барча боғчалар ноябрь ойининг охирига қадар ишга тушади

16:29 21 Ноябрь 2020 Жамият
297 0

Мамлакат бўйлаб мактабгача таълим ташкилотлари 2020 йил ноябрь ойининг охирига қадар ишга тушади.

Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари СЭС билан биргаликда Халқ депутатлари Кенгашидан рухсат олишни кутаётган МТТ лари фаолиятининг йўлга қўйилишини тезлаштириш бўйича иш олиб бормоқдалар.

Фақат СЭСдан рухсат олган МТТ ларгина иш бошлаши ва болаларни қабул қилиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, ҳозирги вақтда қурилиш ишлари олиб борилаётган, реконструкция қилинаётган, шунингдек, ходимлар орасида COVID-19 юқтириш ҳолатлари аниқланган МТТ лар вақтинча очилмайди.

Шу муносабат билан, Сирдарё вилоятида йил охирига қадар 20 та МТТ иш фаолияти бошланмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?