Ўзбекистонда замонавий ҳинд тиббиёт муассасаси ўз фаолиятини бошлади

Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги
Тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, “Aakash Healthcare” клиникаси бошқарувчи директори Ашиш Чодри ва бошқа мутасаддиларнинг нутқлари тингланди. Шунингдек, маросимда Ҳиндистон Ташқи ишлар ва маданият давлат вазири Минакши Лекхи ҳамда мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов йўллаган видеотабриклар намойиш этилди.
Пойтахтимизнинг Учтепа туманида ишга туширилган мазкур тиббиёт муассасаси 50 ўринга эга бўлиб, унда илғор амалиётни ўзида жамлаган ортопедия, педиатрия, эндокринология, неврология, физиотерапия, кардиология, гинекология, урология, умумий жарроҳлик, нейрохирургия, стоматология ва бошқа қатор бўлинмалар фаолият юритади.
Янги очилган клиника мамлакатимиз ва минтақа аҳолисига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш билан бирга республикамиздаги шифокор ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, Ҳиндистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасида эришган муваффақиятларини татбиқ этишни мақсад қилган.
Шуни ҳам қайд этиш жоизки, мазкур лойиҳа мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Соғлиқни сақлаш ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари ва “Aakash Healthcare” компанияси раҳбарияти билан сўнгги икки йил давомида олиб борилган музокараларнинг амалий натижаси бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг