Ўзбекистонда янги жамғарма ташкил этилади

Фото: Архив сурат
«Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–353-сон, 16.08.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил этилди.
Жамғармалар маблағлари қуйидагилардан шакллантирилади:
— маҳалладаги 2 000 квадрат метргача бўлган давлат объектларини сотишдан тушадиган маблағлар;
— маҳалланинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган маблағлар;
— халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
— маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
— жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
— хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари (кредит, грант, беғараз ёрдам ва бошқалар).
Маблағлар маҳалладаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш учун йўналтирилади.
2023 йил 1 январгача ҳар бир маҳалланинг аниқ чегаралари белгиланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Бухорода Кушон даврига оид девор қолдиқлари топилди
- АҚШнинг икки нафар етакчи профессори Намаганда узоқ муддатли фаолиятини бошлади
- Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво массалари кириб келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг