Ўзбекистонда яна бир поло клуби ташкил этилди
Президентимизнинг 30 июнь куни Ёшлар форумида сўзлаган нутқлари ва унда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш бўйича берган топшириқларининг ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон поло федерацияси томонидан ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Эндиликда юртимизда ёш полочилардан иборат яна бир клуб пайдо бўлди ва кенг оммага таништирилди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Тошкент Халқаро вестминстер университетида ўтган тадбирда ушбу клубнинг тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон поло федерацияси раиси Баҳромжон Газиев, университет ректори Баҳром Миркасимов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фахриддин Давруков ва кенг спорт жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди.
Маросимда янги клубнинг фаолияти қаторида 2000 йилдан зиёд тарихга эга қорабайир зотли отларни кўпайтириш бўйича бир қатор истиқболли режалар муҳокама қилиб ўтилди. Тадбир якунида йиғилганлар янги клуб фаолиятига омад тилаб, поло спортининг ривожига ўзларининг илиқ тиликларини билдириб ўтишди. Шунингдек, қорабайир зотли отлар билан эсдалик учун фотосессия ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг