Ўзбекистонда яна бир ОТМ ташкил этилади

16:25 26 Март 2021 Жамият
721 0

Tошкент материалшунослик университетини ташкил этишга доир ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, мустақил балансига эга, ихтиёрида бўлган пул маблағлари ва мол-мулки билан ўз мажбуриятлари доирасида жавоб беради;

Университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида республикамизнинг техника ва технологиялар соҳасидаги етакчи олий таълим муассасалари ҳамда хорижий олий таълим муассасалари билан биргаликда таъминланади;

Университет томонидан барча лицензия талаблари ва шартлари бажарилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда лицензия расмийлаштирилади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган давлат намунадаги диплом берилади;

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари Университет томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;

Университетда таълим рақамли технологиялар, масофавий таълим хизматлари, вебинарлар, онлайн-ўқитиш, “blendedlearning” ва бошқа замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида амалга оширилади;

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар — потенциал иш берувчилар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари, шунингдек, ёшларни ўқитиш учун ажратиладиган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари ҳамда тўлов-шартнома миқдори ижтимоий-иқтисодий соҳадаги юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда Университет томонидан тасдиқланади.

Университет Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Мирзо Ғолиб кўчаси, 7а–уй манзилида ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?