Ўзбекистонда яна бир ассоциация ташкил этилди

08:46 10 Май 2020 Сиёсат
1139 0

foto by: Google

Сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш ва улар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон социал туризм ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Янги ассоциациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

• имконияти чекланган юртдошларимиз ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия акцияларини ўтказиш;

• имконияти чекланган шахслар саёҳат қилишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш;

• социал туризм соҳасида давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

• инклюзив туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, учинчи ёш тоифа вакиллари, шунингдек ногиронлиги бўлган кишилар учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этишга кўмаклашиш.

Ўзбекистон социал туризм ассоциацияси мамлакатимизда инклюзив туризмни ривожлантиришга ҳамда бу борада хорижий турдош уюшмалар билан ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш йўлида хизмат қилади.

Таъкидланишича, Ассоциация Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш истагидаги жисмоний шахсларни бирлаштириш ва уларнинг саъй-ҳаракатларини социал туризмни ривожлантиришга йўналтириш, жумладан болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган юртдошларимизнинг саёҳатларини ташкил этишга кўмаклашади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда имконияти чекланган юртдошларимиз учун “Саёҳат барча учун!” хайрия саёҳати ташкил этилади ҳамда уларнинг диққатга сазовор масканларда саёҳат қилиш имкониятларини баҳолаш ишлари амалга оширилади.

Социал туризм ассоциацияси кенгаши раиси этиб (1981 йилда туғилган) Изатилло Хўжаев тайинланди. У аввалроқ Шарқшунослик институти, ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи сафида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер