Ўзбекистонда валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олишга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган — видеоселектор

18:21 23 Июль 2021 Сиёсат
702 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«Давлатимиз раҳбари Халқ қабулхоналари ва сайёр қабуллар одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта ишонч уйғотганини таъкидлади.

Масалан, 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган.

Ёки Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани шарофатидан 100 мингга яқин оила рўшнолик кўрган», дейилади хабарда.

Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида кўриб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?