Ўзбекистонда техникумларнинг айрим битирувчилари ОТМга кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади

16:31 26 Февраль 2021 Жамият
1400 0

Ҳукуматнинг олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларнинг битирувчиларини олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлашга доир қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларнинг кундузги таълим шаклини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилиш:

тўлов-контракт асосида амалга оширилади, бунда, тўлов-контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдорини белгилаш бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб амалга оширилади;

техникум битирувчилари таҳсил олган техникум бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклларига амалга оширилади. Агар тегишли олий таълим муассасасида муайян таълим йўналиши (курси) бўйича сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакли мавжуд бўлмаган тақдирда кундузги таълим шаклига қабул амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларнинг кундузги таълим шаклини муваффақиятли тамомлаган, олий таълим муассасаси бакалавриатига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш учун ўтказиладиган танловда иштирок этувчилар тоифасига техникумда ўқиш даврида ўзлаштириш баҳолари фақат «аъло» ва «яхши» бўлган, шу жумладан, ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи «аъло» бўлган фуқаролар киради.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаси бакалавриатига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби фақатгина техникумни тамомлаган йил учун татбиқ этилади.

Юқорида қайд этилган тоифага кирмайдиган ҳамда техникумни битирган йилидан кейинги йилларда ўқишга кириш истагини билдирган фуқароларни олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.

Олий таълим муассасаси ректори ¬ қабул комиссияси раиси буйруғи билан ҳар бир таълим йўналиши бўйича алоҳида Суҳбат комиссияси ташкил этилади.

Суҳбат комиссияси 7 тадан кам бўлмаган таркибда ташкил этилади ва унинг таркибига кадрларнинг асосий иш берувчилари бўлган корхона, ташкилотлар ва олий таълим муассасаси бўйсунуви бўйича вазирлик ва идораларнинг ходимлари ҳамда бошқа олий таълим муассасаларининг тегишли соҳа бўйича профессор-ўқитувчилари киритилиши мумкин.

Суҳбат жараёни тўлиқ видеокузатув остида ўтказилади ва жараён ота-оналар, кузатувчилар учун ажратилган алоҳида кутиш жойига онлайн трансляция қилиб борилади.

Суҳбат жараёни тўлиқ видеокузатув остида ўтказилиши ва видеоёзувларнинг камида уч йил олий таълим муассасасида сақланишини таъминлаш масъулияти шахсан олий таълим муассасаси ректори зиммасига юклатилади.

Суҳбат жараёнига жамоатчилик вакиллари ҳам холис кузатувчи сифатида жалб этилиши мумкин.

Суҳбат комиссияси томонидан тасдиқланган суҳбатнинг якуний натижаларини қайд этиш варағига асосан Суҳбат комиссиясининг иштирок этган аъзоларининг камида 50 фоизи тавсия этиш тарафдори бўлган техникум битирувчилари олий таълим муассасаси ректори томонидан талабаликка тавсия этилади.

Талабаликка тавсия этилганлар рўйхати бир кун муддатда олий таълим муассасасининг веб-сайтида эълон қилинади ва шу кундан бошлаб уларга белгиланган намунадаги тўлов-контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер