Ўзбекистонда «tax free» тизими жорий этилади

Фото: Архив сурат
«Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида» қарор қабул қилинди.
Қарорга кўра, 01.01.2023 йилдан чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қайтариш – «tax free» тизими тажриба тариқасида жорий этилади.
«Тax free» республиканинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектларида қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилган товарларга нисбатан қўлланилади.
Умумий қиймати камида 1 млн сўм бўлган «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарларни харид қилиш лозим.
Бунинг учун чет давлат фуқароси «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтиши ва харидлари бўйича тақдим этилган онлайн-НКТ фискал чекларини сканерлаши кифоя.
«Тax free» суммасини ҳисоблаш, уни чет давлат фуқаросининг банк пластик картасига ёки банк ҳисоб варағига ўтказиб бериш тизим оператори «Солиқ-сервис» ДУК томонидан амалга оширилади. Ушбу жараёнларни Солиқ мобил иловасида онлайн вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилади.
Чет давлат фуқаролари Ўзбекистон ҳудудини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари орқали тарк этганда тизим операторига мурожаат қилган ҳолда маҳсулот харид қилган пайтдан бошлаб 3 ой ичида ҚҚС суммасини қайтаришни расмийлаштиришлари мумкин бўлади.
«Тax free» суммаси чет давлат фуқаросининг республика ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган сўнг, харид амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 25-кунидан кейин қайтарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг