Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирус билан касалланганлар сонининг ортиш сабаби маълум қилинди

Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор инфекциялар коронавирус билан микс-инфекция касаллиги сифатида, айнан эмланмаган ва сурункали касалликлари бор фуқароларда аниқланмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Сўнгги 7 кунликда стационарга ётқизилган беморлар сони — 482 нафарни, даволаниб чиққанлар сони — 358 нафарни, карантинга олинганлар — 2 310 нафарни ва карантиндан чиқарилганлар — 1 306 нафарни ташкил этди.
Ҳозирда COVID-19 ни даволашга ихтисослашган шифохоналарда — 539 нафар беморлар қолмоқда, уй шароитида даволанаётганлар эса — 187 нафарни ташкил этмоқда.
Сўнгги 14 кунликда рўйхатга олинган касалликларнинг ёшма-ёш таҳлили:
0-14 ёшгача бўлганлар — 12,5 %ни,
15-19 ёшдагилар — 2,1 %ни,
20-29 ёшдагилар — 37,5%ни,
30-39 ёшдагилар — 15,6 %ни,
40-49 ёшдагилар — 11,5 %ни,
50-59 ёшдагилар — 9,3 %ни,
60 ёш ва катталар— 11,5 %ни ташкил этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг