Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритадиган янги телеканал ташкил этилади

13:16 09 Август 2022 Жамият
405 0

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритадиган янги инновацион телеканал ташкил этилади. Телеканал «Агро ТВ» деб номланиб, унда агросаноат соҳасига тегишли маълумотлар берилади.

«Агро ТВ» телеканалининг асосий мақсади – мамлакат қишлоқ хўжалиги секторини янги ва замонавий ракурсларда очиб бериш.

Шунингдек, медиа технологияларнинг замонавий усуллари ва тенденцияларидан фойдаланилган ҳолда маҳаллий томошабин ҳамда хорижий инвесторларни гўшт ва сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот, пахта, буғдой ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан таништириб боради.

Бундан ташқари, аудиторияни жаҳон ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлардан хабардор қилиш, томошабинга бу соҳадаги халқаро тажриба, инновациялар, ноу-хао, шунингдек, етакчи маҳаллий ва хорижий экспертларнинг фикрлари билан танишиш имкониятини беради.

«Агро ТВ» телеканали ўзбек, рус ва инглиз тилларида эфирга узатилади. Телеканал қамрови Ўзбекистоннинг барча вилоятларини ўз ичига олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер