Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия улуши 60 фоизга етказилиши кўзда тутилмоқда

12:32 08 Февраль 2023 Иқтисодиёт
789 0

Фото: Архив сурат

Жамоатчилик муҳокамаси учун қўйилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент фармони лойиҳасига кўра, 2026 йилга қадар бюджет ташкилотларининг бинолари энергия истеъмолининг 60 фоизини яшил энергияга босқичма-босқич ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Умуман олганда, яшил саноат келгуси 30 йил ичида иқтисодиётга 10,3 триллион доллар даромад келтириши мумкин – бунга янги саноат йўналишларини яратиш ва иқлим инқирози туфайли экстремал об-ҳаво ҳодисаларидан зарарни камайтириш туфайли эришилади.

Асосий ҳиссани электротранспорт воситалари бозори, яшил энергетика ва барқарор таъминот занжирларини таъминлаш бозорлари қўшишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер