Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

17:17 16 Август 2021 Иқтисодиёт
309 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 август ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,5 мингтани ташкил этиб, улардан 12,9 мингтаси фаолият юритмоқда. Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 772 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

  • Россия – 2 291 та
  • Хитой – 1 915 та
  • Туркия – 1 776 та
  • Қозоғистон – 1 023 та
  • Корея – 923 та

Хорижий капитал иштирокида 2021 йилнинг январь-июль ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

  • Туркия – 252 та
  • Россия – 228 та
  • Хитой – 161 та
  • Қозоғистон – 121 та
  • Корея – 64 та

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?