Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 миллионга яқинлашди

16:42 28 Апрель 2021 Жамият
324 0

2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3,9 млн. нафарга етди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директори Абдулазиз Ҳайдаров маълум қилди.

▫️Қайд этилишича, нафақа ва пенсия олувчилар умумий аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилган. Шундан, 3,5 млн. нафарга яқини пенсия ва 400 минг нафардан ортиғи нафақа олувчилар.

Йилнинг 1-чорагида 86 535 нафар фуқароларга пенсия ва нафақалар тайинланди. Шунингдек, 4 892 нафардан ортиқ фуқароларнинг пенсия ишларини текшириш натижасида аниқланган 12,0 млрд. сўмлик ортиқча тўловлар ҳисобдан чиқарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?