Ўзбекистонда Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришда Япония тажрибасидан фойдаланилади
Японияга ташриф доирасида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси вице-президенти, Япония Парламенти Вакиллар палатаси депутати Тоциаки Эндо билан учрашди.
Японияга ташриф доирасида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси вице-президенти, Япония Парламенти Вакиллар палатаси депутати Тоциаки Эндо билан учрашди.
Томонлар Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳамда Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни комплекс ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишди.
Тоциаки Эндо Ўзбекистон томонини Токио-2020 олимпиадасида таэквондо бўйича қўлга киритилган биринчи олтин медаль билан самимий табриклади. У ўзбекистонлик спортчиларнинг барча спорт турлари, айниқса бокс ва дзюдо бўйича жисмоний тайёргарлигини юқори баҳолаб, делегациямизнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштироки учун уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини маълум қилди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон томони билан спорт ва спорт таълимини ҳамда соғлом турмуш тарзи тарғиботини ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистонда зарур спорт инфратузилмасини яратиш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, учрашув доирасида томонлар Ўзбекистонга Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш мақсадида япониялик мутахассисларни жалб қилиш ҳамда Япония тажрибасидан келиб чиқиб, юртимизда спорт иншоотларини барпо этишда ҳамкорлик қилишга оид келишувга эришилди.
Якунда, Япония томони ҳамкорлик кўламини кенгайтиришда Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга тайёр эканини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг