Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори аниқланди

07:36 20 Октябр 2021 Жамият
883 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991-2021 йиллардаги Фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдори 67 баробар оширилди.

2016 йил 1 январь ҳолатига ўртача ойлик пенсия 421 629 сўмни, 2021 йил сентябрь ойида 924 780 сўмни ташкил этди.

Шундай қилиб, 2021 йил сентябрь ойида ўртача ойлик пенсия минтақалар бўйича:

Тошкент шаҳрида - 1 250 992 сўм;

Навоий вилоятида - 1 176 323 сўм;

Тошкент вилоятида - 1 012 617 сўм;

Бухоро вилоятида - 941 411 сўм;

Сирдарё вилоятида - 936 392 сўм;

Қорақалпоғистонда - 918 930 сўм;

Самарқанд вилоятида - 902 172 сўм;

Қашқадарё вилоятида - 876 728 сўм;

Хоразм вилоятида - 870 800 сўм;

Сурхондарё вилоятида - 850 685 сўм;

Жиззах вилоятида - 848 930 сўм;

Фарғона вилоятида - 836 856 сўм;

Наманган вилояти - 802 125 сўм;

Андижон вилояти - 801 640 сўм.

Шунингдек, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатдаги пенсионерларнинг умумий сони 3 548 093 кишини ташкил қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?