Ўзбекистонда Onix автомобили сотувга чиқарилгани ҳақидаги хабар асоссиз - Ўзавтосаноат

10:52 15 Сентябр 2021 Жамият
302 0

Ижтимоий тармоқларда “Onix автомобили сотувга чиқди” шарҳли видео тарқалди. Ўзавтосаноат хабарни асоссиз эканини маълум қилди.

Компания ахборот хизмати хабар беришича, бугунги кунда сотувда мавжуд бўлган автомобиллар рўйхати билан uzautomotors.com сайти орқали танишиш мумкин.

Chevrolet Onix автомобилини ягона платформадаги ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушуриш ишлари жорий йилнинг июль-август ойида олиб борилган.

Тарқалган видеода айтилганидек ёнилғи сарфи 8 литрли эмас, аксинча сезиларли даражада тежамкор 6 литргача бўлади, дейилади компания ахборотида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?