Ўзбекистонда оммавий эмлаш жараёни февраль ойининг охири, март ойининг бошида бошланиши мумкин

10:36 20 Январь 2021 Жамият
664 0

Ўзбекистонда февраль ойининг охири, март ойининг бошида коронавирусга қарши вакцинация жараёни бошланиши мумкин.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботиржон Қурбонов «Замон» информацион дастурига берган интервьюсида маълум қилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил давомида аҳолини коронавирусга қарши профилактик эмлаш ишлари ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мазкур вазифага масъул тузилмалар этиб белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?