Ўзбекистонда меҳмонхона хизматларини кўрсатишда доимий яшаш жойи ва никоҳ гувоҳномаси талаб қилинмайди

Фото: Архив сурат
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорга асосан «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланган.
Низомнинг 5-бандига кўра, меҳмонхона хизматлари доимий яшаш жойи, фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар кўрсатилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Шуни таъкидлаш жоизки, меҳмонхона хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субъектлари ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиши лозим.
Ишлаб чиқилган ички тартиб қоидалари юқоридаги Низом талабларига зид бўлмаслиги керак.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 389-сон қарори билан янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эгасининг шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилди (6-банд).
Шу муносабат билан меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш объектлари фуқаролик паспорти йўқлигига ишора қилиб, янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилганда меҳмонхона хизматларини кўрсатишни рад этишга ҳақли эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг