Ўзбекистонда масжидлар сони 2096 тага етди

11:12 20 Октябр 2021 Жамият
549 0

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ана шундан келиб чиқиб, Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Қишлиқ» ҳамда «Бешгумбаз» жоме масжидлари рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

Маълумот учун, Қашқадарё вилоятидаги масжидлар сони 184 тага, юртимиздаги жами масжидлар сони эса 2096 тага етди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер