Ўзбекистонда мардикорчилик ва киракашлик учун патент жорий этилади

Ўзбекистонда меҳнат бозоридаги асосий муаммолардан бири бу норасмий секторда бандлик даражаси катталигидир, бунда барча ишловчиларнинг 56 фоизи жамланган, дейилади Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев томонидан тайёрланган баёнотда.
Таъкидланишича, айнан шу ҳолат қатор салбий оқибатларга олиб келмоқда - давлат бюджетига солиқ тўловлари келиб тушмаяпти ва бу ҳолат истиқболда пенсия тизимига ҳам ўз “юкини“ туширмоқда.
Ушбу муаммони ҳисобга олган ҳолда, мавжуд “сояда“ бўлиб келаётган: устачилик, мардикорчилик, киракашлик, уй хизматлари ва шунга ўхшаш фаолият турларига патент тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бунда бир йиллик фаолият учун энг кам иш ҳақининг 4,5 баравари миқдорида патент тўловини амалга ошириш керак бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини легаллаштириш мақсадида: “Аҳоли бандлиги тўғрисида“ги қонуннинг янги таҳрири чиқарилиши кўзда тутилган.
Ҳужжат ишга жойлашишнинг янги шакллари (аутсорсинг, аутстаффинг, масофавий иш ва бошқалар)ни ўз ичига олади. Шунингдек, электрон меҳнат дафтарчалари ва электрон меҳнат шартномасига ўтиш, вакансияларни яширганлик ва ишга асоссиз қабул қилмаслик ҳолатлари учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг